«Бока Хуниорс» клубида янги спорт директори тайинланди

«Бока Хуниорс» клубида янги спорт директори тайинланди

Аргентина гранди «Бока Хуниорс» спорт директори лавозимига Марсело Делгадо тайинланганини маълум қилди. У клуб президенти Хуан Рикелме билан яқин ҳамкорликда ишлайди. Жамоа таркибини тезкор кучайтириш зарур бўлгани учун, раҳбарият олдида муҳим трансфер вазифалари турибди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Делгадо аввал футболчи сифатида ҳам катта тажриба тўплаган: у 1995–2002 йиллар оралиғида Аргентина терма жамоасида 18 учрашувда майдонга тушган ва 1998 йилги Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этган. Шунингдек, у 2003 йилда Либертадорес Кубогида «Сантос» ҳужумчиси Рикардо Оливейра билан бирга мусобақанинг энг сермаҳсул тўпурари бўлган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.