Роналду атрофидаги можаро фонида «Ал-Наср» раҳбари истеъфога чиқди

Роналду атрофидаги можаро фонида «Ал-Наср» раҳбари истеъфога чиқди

Криштиану Роналду билан боғлиқ бойкот клуб ичида из қолдирди. Arriyadiyah хабарига кўра, Мохаммед ал-Скит «Ал-Наср» директорлар кенгаши раиси лавозимидан истеъфога чиқиш ҳақида ариза топширди. Функционер қарорини шахсий сабаблар билан изоҳлади, бироқ тафсилотларни очиқламади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аввалроқ «Ал-Наср»да Роналдуга яқин бўлган португалияликлар — Жозе Семеду ва Симао Коутиньо ваколатлари қайта тиклангани айтилганди. Манбаларга кўра, юлдуз ҳужумчи клубдан ички муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ кафолатлар олган.

Қайд этилишича, «Ал-Наср»нинг бошқарув тизимидаги ўзгаришлар бундан кейин ҳам давом этади. Жамоа айни пайтда чемпионат жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.