«Барселона» ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонига кетишни истамоқда

«Барселона»нинг таянч ярим ҳимоячиси Марк Касадо фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Diario AS хабарига кўра, 22 ёшли футболчи молиявий жиҳатдан ютish учун Саудия клубларидан бирига ўтишга қарши эмас. Касадо режаси — бир муддат Саудия Арабистонида тўп суриб, кейинроқ Европага қайтиш.
Марк Касадо «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг каталон клуби билан шартномаси 2028 йил 30 июнгача амал қилади. Жорий мавсумда у «кўк-анорранглилар» сафида барча мусобақаларда 24 ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатма берди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 25 миллион евроға баҳоламоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













