Арне Слот «Ливерпуль»нинг Чемпионлар лигаси йўлланмаси ҳақида гапирди

Арне Слот «Ливерпуль»нинг Чемпионлар лигаси йўлланмаси ҳақида гапирди

«Ливерпуль» бош мураббийи Арне Слот жамоасининг кейинги мавсум Европа Чемпионлар лигасида қатнашиш имкониятлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Нидерландиялик мутахассиснинг айтишича, «қизиллар» Чемпионлар лигаси зонасига яқин турибди, бироқ турнир жадвалининг юқори қисмида очколарни қувиб етиш анча мураккаб. Слот таъкидлашича, пастдаги жамоалар тез-тез очко йўқотади, етакчилар эса камроқ қоқилади, шу боис юқорига кўтарилиш учун ҳар учрашувда ғалаба қозониш зарур.

Ҳозирги вақтда «Ливерпуль» АПЛ турнир жадвалида 42 очко билан 6-ўринда бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.