Джикия "Антальяспор"даги ҳолати ҳақида қисқа фикр билдирди

Джикия "Антальяспор"даги ҳолати ҳақида қисқа фикр билдирди

"Антальяспор" ҳимоячиси Георгий Джикия Туркиядаги клубида ўзини қандай ҳис қилаётгани ҳақида гапирди. 32 ёшли футболчининг сўзлари акс этган видеони "FNL s Ilovym" телеграм-канали эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналистларнинг "Антальяспор"даги ишлар қандай кетаётгани ҳақидаги саволига Джикия "Ҳаммаси яхши, раҳмат" дея жавоб берди.

Туркиядаги шароитлар уни тўлиқ қониқтираяптими, деган саволга эса ҳимоячи кулимсираб: "Туркияда ҳаммаси жойида", деди.

Джикия "Антальяспор" сафига ўтган ёзда қўшилган. Шундан бери у жамоа таркибида 13 та учрашув ўтказиб, 2 та гол урди.

Ҳозир "Антальяспор" Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинини 13-февраль куни ўз майдонида "Самсунспор"га қарши ўтказади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.