«РБ Лейпциг» тажрибали дарвозабони Гулачидан вақтинча айрилди

«РБ Лейпциг» жамоаси асосий дарвозабони Петер Гулачисиз камида олти ҳафта ҳаракат қилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Венгриялик посбон яқинда «буқалар»нинг «Волфсбург»га қарши уй учрашувида жароҳат олди ва биринчи таймдаёқ майдонни тарк этди.
Яхши томони шундаки, Гулачига жарроҳлик амалиёти керак бўлмайди. Унда чап тиззасидаги медиал коллатерал боғлам узилиши аниқланган. Дарвозабон бу мавсум барча мусобақаларда 22 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 10 тасида дарвозаси дахлсиз қолган.
Ҳозирда «РБ Лейпциг» Германия чемпионати турнир жадвалида 40 очко билан 5-ўринда бормоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













