«Атлетико Мадрид» Гризманнинг сўнгги дақиқалардаги голи эвазига «Гранада»ни мағлуб этди

«Атлетико Мадрид» Гризманнинг сўнгги дақиқалардаги голи эвазига «Гранада»ни мағлуб этди
«Атлетико Мадрид» Гризманнинг сўнгги дақиқалардаги голи эвазига «Гранада»ни мағлуб этди

Испания чемпионати 27-туридан ўрин олган «Гранада» – «Атлетико Мадрид» учрашуви ўз якунига етди. Унда «Гранада» майдонига сафар қилган «матрасчилар» минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритдилар.

Учрашувдаги ягона голга 84-дақиқада Антуан Гризманн муаллифлик қилди.

Шу тариқа ушбу ғалабадан сўнг «Атлетико»нинг очколари 52 тага етди ва улар мусобоқа жадвалининг тўртинчи ўринида бормоқдалар.

Испания чемпионати, 27-тур

Гранада – Атлетико 0:1


Гол: 0:1 – 84 Гризманн.

Гранада – Очоа, Ингасон, Сильва, Сонье (Малле, 86), Фулькье, Перейра, Агбо, Муборак, Бога, Литри (Куэнка, 77), Рамос (Кравец, 57).

Атлетико – Облак, Годин, Филипе Луис, Хуанфран, Савич, Сауль, Гайтан (Хименес, 60), Феррейра Карраско (Врсалько, 86), Коке, Гризманн, Парти (Корреа, 46).

Огоҳлантиришлар: Сонье (24), Ингасон (48), Феррейра Карраско (57), Фулькье (68), Муборак (72), Хуанфран (81), Годин (90).

Четлатиш: Муборак (90+4).
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.