«Осасуна» кеча «Реал»ни қандай қилиб таслим қилишга эришди? (видео)

«Осасуна» кеча «Реал»ни қандай қилиб таслим қилишга эришди? (видео)

Испания чемпионатининг 25-турида «Реал» сафарда «Осасуна»га қарши майдонга тушди. Учрашувнинг 39-дақиқасида Будимир пеналтидан мадридликлар дарвозасини ишғол этди. 83-дақиқада Валверденинг узатмасидан сўнг Винисиус ҳисобни тенглаштирди. 90+1-дақиқада Раул Гарсия мезбонларнинг ғалаба голига муаллифлик қилди.

Ла Лига. 25-тур
Осасуна – Реал 2:1
Голлар: Будимир 39 пеналти, Раул Гарсия 90+1 – Винисиус 83.

Ушбу мағлубиятга қарамай Алваро Арбелоа жамоаси 60 очко билан 1-ўринда бормоқда. Агарда 22 феврал куни «Барселона» уйда «Леванте»ни енгса, турнир жадвалида Мадрид клубини ортда қолдиради. «Осасуна» эса 33 очко билан 9-поғонада жойлашган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.