Нойер «Боруссия» Дортмундга қарши майдонга тушиб қолиши мумкин

Нойер «Боруссия» Дортмундга қарши майдонга тушиб қолиши мумкин

Февраль ўрталарда «Бавария»нинг тажрибали дарвозабони Мануэл Нойер жароҳат олди. Дастлаб у тахминан уч ҳафта сафдан чиқиши айтилганди, бироқ тикланиш жараёни кутилганидан тезроқ кечаётгани мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Bild хабарига кўра, душанба куни Нойер майдонда дарвозабонлар мураббийи ва реабилитация бўйича мутахассис билан бирга машғулот ўтказди. Ҳозирча у мураккаб машқларни бажармади, аммо тўп билан ишлагани ижобий силжиш борлигини кўрсатади.

Германияда Нойер Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши учрашувдайоқ кутилмаган тарзда сафга қайтиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар юрибди. Жамоалар шанба куни, 28-февралда тўқнаш келади.

«Бавария» Бундеслигада пешқадам, иккинчи ўриндаги «Боруссия» эса ундан саккиз очко ортда бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.