Фонсека Трампни танқид қилди ва мундиални АҚШда ўтказмасликни айтди

Фонсека Трампни танқид қилди ва мундиални АҚШда ўтказмасликни айтди

Донецкнинг “Шахтёр”и ҳамда “Милан”нинг собиқ бош мураббийи Паулу Фонсека яна сиёсий мавзудаги баёноти билан эътиборга тушди. У футбол бўйича жаҳон чемпионатини АҚШда ўтказишга қарши эканини билдириб, бу борада кескин фикрлар айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Фонсека сўзларига кўра, АҚШ президенти Доналд Трампнинг ёндашуви аввало ўз манфаатларини илгари суришдан иборат. “У одамлар ҳақида ўйламайди, у фақат пулни ўйлайди. Футболни чин дилдан севувчи мухлислар ва унга содиқ инсонлар бошқа жойда рақобатлашиши керак, АҚШда эмас”, — дея унинг фикрларини derbyderbyderby.it келтирди.

Эслатиб ўтамиз, мундиал 11 июнь куни старт олади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Bahodir
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.