Элдор Шомуродов Туркия чемпионатининг энг сермаҳсул футболчисига айланди

Элдор Шомуродов Туркия чемпионатининг энг сермаҳсул футболчисига айланди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси ва «Истанбул Башакшехир» футболчиси Элдор Шомуродов Туркия чемпионатида энг сермаҳсул ўйинчи сифатида етакчиликни қўлга олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

21-февраль ҳолатига кўра, Шомуродов «гол+пас» тизимида 20 очко жамғарди: 16 та гол ва 4 та голли узатма. У шу тариқа турнирнинг тўпурарлари рўйхатида ҳам биринчи ўринга чиқди.

«Галатасарай» юлдузлари билан таққослаганда, Шомуродовнинг кўрсаткичлари анча юқори. Мауро Икардининг барча ўйинларда 13 та голи бор, Виктор Осимҳен эса миллий чемпионат доирасида 9 та гол билан кифояланган.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов етакчилик қилаётган Ўзбекистон терма жамоаси 2026-йили Шимолий Америкада ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.