«Ал-Ҳилол» Карим Бенземани жароҳат сабаб йўқотиб қўйиши мумкин

«Ал-Ҳилол» Карим Бенземани жароҳат сабаб йўқотиб қўйиши мумкин

«Ал-Ҳилол»нинг юлдузли янги футболчиси Карим Бензема жамоа машғулоти вақтида сон қисмидан жароҳат олди. Клуб матбуот хизмати бу ҳолатни расман маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Француз ҳужумчисининг «Ал-Таавун»га қарши яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушиши катта сўроқ остида. Бензема тез орада тиббий кўрикдан ўтади ва шундан кейин унинг тикланиш муддати аниқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Бензема қишда «Ал-Иттиҳод»дан «Ал-Ҳилол»га ўтганди. У янги жамоаси сафида ҳозирча учта ўйинда қатнашиб, учта гол ва битта ассист қайд этишга улгурди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.