Страсбур ультраслари баннерлар можароси сабаб муштлашиб кетди

Страсбур ультраслари баннерлар можароси сабаб муштлашиб кетди

Франция чемпионатининг 23-турида «Страсбур» ўз майдонида «Лион»ни 3:1 ҳисобида енгган баҳсда «Стад де ла Мено» стадионида тартибсизликлар юз берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

L’Equipe хабарига кўра, можарога ўнг радикал шиорлар ёзилган баннерларнинг трибунада ёйилиши сабаб бўлган. Буни ўзини «мустақил» деб атаган бир гуруҳ шахслар, жумладан сентябр ойида Франция ҳукумати тарқатиб юборган Offenders гуруҳининг собиқ аъзолари ҳам амалга оширгани айтилмоқда.

Стюардлар баннерларни тезда олиб ташлаганига қарамай, вазият барибир кескинлашган. UB90 вакиллари бундай мазмундаги баннерларнинг пайдо бўлишига йўл қўймасликка уриниб, тартибни бузганлар билан тўқнашган.

Кузатув камераларидаги ёзувлар аллақачон ҳуқуқ-тартибот идораларига топширилган, ҳолат юзасидан тергов кетмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.