Франция терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Сафоновни мақтади

Франция терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Сафоновни мақтади

Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Флоран Синама-Понгол Россия дарвозабони Матвей Сафоновнинг «ПСЖ»даги ўйинларини юқори баҳолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ветеран футболчи Россия Премьер-лигасини мунтазам кузатмаслигини айтди, бироқ Сафонов Франция ва Европада доим кўз ўнгида эканини таъкидлади.

«Россиялик футболчилар Чемпионлар лигасида яхши кўриниш бермоқда. «ПСЖ»даги Сафонов ҳам ўз ишини пухта бажариб келмоқда», — дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.

2025/2026 йилги мавсумда Сафонов парижликлар сафида 10 учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ўтказиб юборди. Шунингдек, у дарвозасига берилган 7 пеналтитдан 5 тасини қайтарди.

Бугун, 25 февраль куни Сафонов 27 ёшга тўлди. Клуб дарвозабонни туғилган куни билан илиқ табриклади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.