Икарди агентлари Галатасарой билан келажакни муҳокама қилади

Икарди агентлари Галатасарой билан келажакни муҳокама қилади

Галатасарой ҳужумчиси Мауро Икардининг агентлари футболчининг клубдаги истиқболи бўйича раҳбарият билан учрашув ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Инсайдер Николо Скира хабарига кўра, томонлар учрашуви апрель ойида Истанбул клуби раҳбарияти билан бўлиб ўтади.

Шу билан бирга, 33 ёшли форвардга қизиқиш билдираётган жамоалар ҳам бор: улар Икардини эркин агент сифатида шартнома таклиф қилиб олишга тайёр.

Икардининг Галатасарой билан амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. Футболчининг бозор қиймати 6 миллион евроға баҳоланмоқда.

2025/2026 йилги мавсумда аргентиналик ҳужумчи 36 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.