Венсан Компани “Бавария”даги жамоавий руҳни юқори баҳолади

Венсан Компани “Бавария”даги жамоавий руҳни юқори баҳолади

Венсан Компани “Бавария”даги жамоавий руҳни юқори баҳолади

Бундеслига 29-турида “Бавария” сафарда “Санкт-Паули” устидан ишончли 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу йирик ғалабадан сўнг мюнхенликлар бош мураббийи Венсан Компани жамоа ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Мураббийнинг таъкидлашича, ғалаба доим ҳаётни енгиллаштиради, аммо у жамоа муваффақиятининг ягона мезони эмас. Унинг айтишича, клубда барқарор натижаларга эришиш учун катта меҳнат қилинаётгани, жамоа аста-секин ҳақиқий бир оилага айланаётгани муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

— \"Мен ғалаба қозониш ҳар доим ҳаётни осонлаштиришни яхши тушунаман. Биз жамомизни ҳақиқий оилага айлантириш учун кўп меҳнат қиляпмиз\", - деди Компани.

Компани жамоадаги муҳитни юқори баҳолар экан, натижалар ҳар доим ҳам идеал бўлмаган пайтларда ҳам ижобий кайфият сақланганини алоҳида таъкидлади. Унинг фикрича, айнан шу руҳий барқарорлик ва ишонч “Бавария”ни ҳозирги даражага олиб чиққан.

— \"Бахтлимиз, лекин ишлар унчалик яхши бўлмаганида ҳам хурсанд бўлдик. Ўйлайманки, шунинг учун биз ҳозир қилаётган ишимизга эришдик\", - деди Компани.

Шунингдек, мураббий фақат асосий таркиб эмас, балки бутун жамоа ўртасидаги рақобат ва ўзаро қўллаб-қувватлаш юқори эканини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, ҳар бир футболчи ўз ҳиссасини қўшиб, умумий мақсад учун ҳаракат қилмоқда.

— \"Бизда доим бир хил таркиб эмас, лекин кучли рақобат мавжуд жамоа бор. Ҳар бир ўйинчи бир-бирини қўллаб-қувватлайди\", — деди Компани клуб расмий сайтига берган изоҳида.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.