Артета «Арсенал»нинг мағлубиятига қандай муносабат билдирди?

Артета «Арсенал»нинг мағлубиятига қандай муносабат билдирди?

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета Англия Премьер-лигаси 32-турида «Борнмут»га қарши ўтказилган ва 1:2 ҳисобида якунланган учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

Мураббий натижадан қаттиқ норози эканини яширмади, бироқ жамоанинг умумий ҳаракатини ҳам эътироф этди. Унинг таъкидлашича, «Арсенал» сўнгги турларгача 11 ўйин давомида мағлубиятсиз келган ва бу даврда футболчилар жуда кўп ижобий жиҳатларни кўрсатишган.

Артетанинг сўзларига кўра, «Борнмут»га қарши учрашувда асосий муаммо самарадорлик етишмаслиги бўлган. У футболда ҳар қандай натижа бўлиши мумкинлигини, бу спортнинг табиати эканини ҳам алоҳида қайд этди.

— «Натижадан хафа бўлдик. Энди ҳаммаси бизнинг реакциямизга боғлиқ. Жамоа узоқ вақт давомида мағлуб бўлмай келаётган эди, футболчилар тўғри ишлар кўп қилишди. Лекин бугун самара етишмади. Бу — футбол», — деди Артета.

Унинг фикрича, футболчилар руҳий жиҳатдан бу мағлубиятни қабул қилиб, тезда тикланиши керак. Акс ҳолда жамоа курашдан четда қолиши мумкин. Шунингдек, олдинда жуда муҳим ҳафта тургани ва натижалар тақдири ҳал бўлиши мумкинлиги ҳам айтилди.

Ҳозирги ҳолатга кўра, «Арсенал» 70 очко билан Премьер-лига жадвалида пешқадамликни сақлаб турибди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.