Ҳусанов иштирокида “Челси” — “Манчестер Сити” таркиблари эълон қилинди

Англия Премьер-лигасининг 32-тури доирасида бўлиб ўтадиган “Челси” — “Манчестер Сити” учрашуви учун жамоаларнинг бошланғич таркиблари маълум қилинди. Бу баҳс мухлислар эътиборини тортган ўйинлардан бири бўлиб, катта курашларга бой ўтиши кутилмоқда.
Учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 20:30 да старт олади.
Энг эътиборли жиҳатлардан бири — “Манчестер Сити” сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушиши бўлди. У ушбу муҳим баҳсни биринчи дақиқалардан бошлайди.
АПЛ. 32-тур
Челси — Манчестер Сити
13 апрел. 20:30
“Челси” бошланғич таркиби: Санчес, Гюсто, Фофана, Хато, Кукуреля, Кайседо, Сантос, Палмер, Эстевао, Нету, Жоау Педро.
“Манчестер Сити” таркиби: Доннарумма, Нунеш, Ҳусанов, Гехи, О’Райли, Родри, Силва, Семенё, Шерки, Доку, Ҳоланд.
Ушбу таркиблар ҳар икки жамоанинг ғалаба учун энг кучли вариантлари сифатида баҳоланмоқда ва мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотмоқда.













