Месси янги клуб сотиб олди: Каталонияда катта режалар

Месси янги клуб сотиб олди: Каталонияда катта режалар

Жаҳон футболи юлдузи Лионел Месси яна бир муҳим қадам ташлаб, Каталониянинг УЭ \"Корнеля\" клубини сотиб олгани маълум бўлди. Ушбу жамоа ҳозирда Испания футболининг 3-дивизионида иштирок этмоқда ва юқори лига — Сегундага қайтиш учун плей-офф босқичига яқин турибди.

“Корнеля” клуби ўз вақтида иқтидорли футболчиларни етиштириб чиқарган академияси билан ҳам танилган. Хусусан, Давид Рая, Жорди Алба, Жерар Мартин ва Хави Пуадо каби ўйинчилар айнан шу жамоада шаклланган.

Месси томонидан амалга оширилган бу инвестиция нафақат клубнинг молиявий барқарорлиги, балки спорт натижаларини ҳам янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда. Мутахассислар фикрича, бу қарор “Корнеля”нинг яқин йилларда юқори дивизионга чиқиш имкониятларини жиддий оширади.

Месси янги клуб сотиб олди: Каталонияда катта режалар

Қолаверса, жамоа тез орада Каталония дербиларида иштирок этадиган янги рақобатчи сифатида майдонга чиқиши мумкин. Бу эса минтақа футболида рақобат ва қизиқишни янада кучайтириши аниқ.

Қисқаси, Мессининг бу қадами — оддий инвестиция эмас, балки келажакка қаратилган катта футбол лойиҳасига ўхшайди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.