"Челси" раҳбарияти Моуриниони жамоага қайтаришдан бутунлай воз кечди

"Челси" раҳбарияти Моуриниони жамоага қайтаришдан бутунлай воз кечди

Лондоннинг "Челси" клуби раҳбарияти Лиам Розениор истеъфога чиқарилганидан сўнг Жозе Моуриниони учинчи бор бош мураббий этиб тайинлаш ғоясини рад этди. Мухлислар томонидан португалиялик мутахассисни қайтариш бўйича кучли босим бўлаётганига қарамай, клуб эгалари бошқа номзодларни кўриб чиқмоқда. Ҳозирда "Бенфика"да муваффақиятли фаолият юритаётган Моуринионинг "Стемфорд Бриж"га қайтиши даргумон деб баҳоланмоқда. Бу ҳақда Goal.com xabar беради.

Клуб раҳбарияти Розениорнинг ўрнига доимий ворис қидириш жараёнида замонавий тактик ёндашувга эга ёш мураббийларга эътибор қаратмоқда. Номзодлар орасида "Борнмут" устози Андони Ираола ва "Фулхэм" мураббийи Марко Силва борлиги айтилмоқда. Клуб эгалари "Челси" тарихидаги энг совриндор мураббий билан хаёлий учрашувдан кўра, узоқ муддатли янги лойиҳани афзал кўришмоқда.

"Челси" раҳбарияти Моуриниони жамоага қайтаришдан бутунлай воз кечди

Журналист Бен Жейкобснинг сўзларига кўра, Моуринионинг ўзи яқин келажакда клуб футболидан терма жамоа даражасига ўтишни режалаштирмоқда. Мутахассислар унинг Жаҳон чемпионатидан сўнг Португалия терма жамоасини бошқариши эҳтимоли юқори эканини таъкидлашмоқда. Ҳозирча лондонликлар жамоасини мавсум якунига қадар Калум Макфарлан вақтинчалик бошқариб туради.

"Челси" раҳбарияти Моуриниони жамоага қайтаришдан бутунлай воз кечди
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.