Жозе Моуринио "Реал Мадрид" клубига қайтишни режалаштирмоқда

Жозе Моуринио "Реал Мадрид" клубига қайтишни режалаштирмоқда

Португалиялик таниқли мутахассис Жозе Моуринио яна "Реал Мадрид" бош мураббийи лавозимига қайтиши кутилмоқда. Мураббий Испания пойтахтида ўзининг якунланмаган ишлари бор деб ҳисобламоқда ва яна бир бор "қироллик клуби"ни бошқаришга тайёр. Бу ҳақда Goal.com xabar беради.

Ҳозирда Моуринионинг "Бенфика" билан амалдаги шартномасида махсус банд мавжуд бўлиб, унинг амал қилиш муддати яқин кунларда якунига етади. Ушбу банд мураббийга маълум шартлар асосида клубни тарк этиш имкониятини беради.

Жозе Моуринио "Реал Мадрид" клубига қайтишни режалаштирмоқда

"Реал Мадрид" раҳбарияти айни дамда жамоанинг келажакдаги мураббийлик вариантларини кўриб чиқмоқда. Моуринио учун очилган ушбу қисқа муддатли имконият клуб мутасаддилари эътиборидан четда қолмаган.

Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуринио аввал ҳам "Реал Мадрид"ни бошқарган ва жамоа билан биргаликда Испания чемпионлиги ҳамда мамлакат кубогида зафар қучган эди. Унинг қайтиши борасидаги хабарлар спорт жамоатчилиги орасида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Жозе Моуринио "Реал Мадрид" клубига қайтишни режалаштирмоқда
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.