Хосе Моуриньо Реал Мадридга қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирди

Хосе Моуриньо Реал Мадридга қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирди

Португалиялик таниқли мураббий Хосе Моуриньо Бенфика мавсуми якунлангач, ўзининг келажаги борасида муҳим баёнот берди. У ҳозирда Лиссабон клуби билан шартномаси борлигига қарамай, Реал Мадрид раҳбарияти билан яқин орада юзма-юз учрашув ўтказишини тасдиқлади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Моуриньо Marca нашрига берган интервюсида агенти Жорге Мендес ва Реал Мадрид ўртасида музокаралар кетаётганини яширмади. "Келаси ҳафта Реал Мадрид вакиллари билан шахсан гаплашиб оламан ва шундан сўнг якуний қарорга келаман", - деди мутахассис.

Шунга қарамай, "Maxсус бир" (Специал Оне) лақабли мураббий Бенфикада қолиш эҳтимоли 99 фоиз эканлигини таъкидлади. У клуб президенти Руи Коста томонидан таклиф этилган янги шартнома жуда жозибадор эканлигини ва бу борада ҳали якуний қарорга келмаганини қўшимча қилди.

ОАВ хабарларига кўра, агар Моуриньо Мадридга қайтса, таркибни кучайтириш устида иш бошлайди. Унинг асосий нишонларидан бири Маркус Рэшфорд бўлиб, мураббий футболчининг Барселона сафига ўтишига тўсқинлик қилмоқчи.

Бундан ташқари, Моуриньо Реал Мадрид кийим алмаштириш хонасидаги интизомни қайта тиклаш ва жамоада тез-тез кузатилаётган жароҳатлар муаммосини ҳал қилиш учун жисмоний тайёргарлик тизимини тубдан ўзгартиришни режалаштирмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.