Ян Диоманде РБ Лейпцигда қолишини тасдиқлади

Ян Диоманде РБ Лейпцигда қолишини тасдиқлади

РБ Лейпцигнинг ёш юлдузи Ян Диоманде Ливерпул қизиқишларига қарамай, Германия клубида қолишини маълум қилди. Бундеслигадаги дебют мавсумини ажойиб ўтказган иқтидорли ҳужумчи ўз ривожланишини айнан Ред Булл Аренада давом эттиришга қарор қилди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

19 ёшли ивуарлик футболчи 2030-йилга қадар мўлжалланган шартномаси борлигини ва Чемпионлар лигасида иштирок этиш унинг учун муҳим эканлигини таъкидлади. У Kicker нашрига берган интервюсида ҳозирда фақат Лейпцигдаги ўйинларига эътибор қаратаётганини ва жамоада ўзини бахтли ҳис қилаётганини айтди.

Диоманде 2025/26-йилги мавсум якунларига кўра Бундеслиганинг "Энг яхши янги футболчиси" деб топилди. У бу соврин учун курашда Лука Вускович ва Иброҳим Мазани ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

Ёш футболчи жорий мавсумда 12 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилиб, жамоа ҳужум чизиғининг етакчисига айланди. Унинг майдондаги меҳнаткашлиги ва техник маҳорати мураббий Оле Вернер томонидан ҳам юқори баҳоланмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.