Бавария Энтони Гордон трансфери учун кутилмаган алмашув таклиф қилмоқда

Мюнхеннинг Бавария клуби ўзининг асосий трансфер мақсадларидан бири бўлган Энтони Гордонни қўлга киритиш учун кутилмаган алмашув вариантини кўриб чиқмоқда. Bild нашрининг хабар беришича, немис гранди дарвозабон Александер Нюбелни ушбу келишувнинг бир қисмига айлантириши мумкин. Ҳозирда Нюкасл Юнайтед жамоаси янги посбон қидираётгани ушбу трансфер эҳтимолини оширмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Александер Нюбелнинг ВфБ Стюттгарт жамоасидаги ижараси 30-июн куни якунига етади. Бавария спорт директори Чристопҳ Фреунднинг таъкидлашича, клуб келгуси мавсумда Мануэль Нойер, Жонас Урбиг ва Свен Улреич триосига ишонч билдиради. Бу эса Нюбел учун Мюнхен клубида жой қолмаганини англатади. Нюкасл Юнайтед эса айни дамда дарвоза чизиғини кучайтириш мақсадида бир нечта номзодларни, жумладан РК Ленс аъзоси Робин Риссерни ҳам кузатмоқда.
Энтони Гордоннинг трансфер баҳоси тахминан 80 миллион евро этиб белгиланган. Бавария раҳбарияти Нюбелни келишувга қўшиш орқали ушбу нархни сезиларли даражада пасайтиришни кўзламоқда. Маълумотларга кўра, Гордоннинг ўзи аллақачон Германия рекордсменсчилари билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган, бироқ клублар ўртасидаги музокаралар ҳали якунига етмаган.
Вазиятни мураккаблаштираётган жиҳат шундаки, 29 ёшли дарвозабон Александер Нюбел ҳозирда Германия терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Шунингдек, посбон Англия ва Италиянинг бошқа гранд жамоаларидан таклиф кутаётгани ва Нюкасл Юнайтед сафига ўтишга унчалик иштиёқманд эмаслиги айтилмоқда. Шунга қарамай, Бавария музокараларни давом эттириш ниятида.













