ВК инвесторлар фақат AI қидираётган бир пайтда 20 млн доллар жалб қилиш сири

Жорий йил бошида Лукра Sportс асосчиси ва бош ижрочи директори Дйлан Роббинс кўпчилик имконсиз деб ҳисоблаган ишни амалга оширди. У таниқли инвестор Катие Воод ва унинг АРК Инвест Вентуре Фунд жамғармасини стартапнинг инвестиция раундида етакчи инвестор сифатида жалб қила олди. Ўтган ойда Лукра компанияси АРК бошчилигида 20 миллион долларлик Б сериядаги инвестицияларни қўлга киритганини эълон қилди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Роббинснинг муваффақияти шундаки, у АРК жамғармасини эSportс соҳасидаги аввалги муваффақиятсиз тажрибасига қарамай ишонтира олди. Жамғарма аввалроқ Скиллз платформасига катта сармоя киритиб, зарар билан чиққан эди. Энг қизиғи, Лукра ҳозирда барча венчур капиталистлар қуваётган AI соҳасига бевосита алоқадор бўлмаса-да, бундай йирик сармояни жалб қила олди.
Лукра компанияси бизнеслар учун ўзига хос содиқлик дастури сифатида оқ ёрлиқли (вҳите-лабел) интерактив ўйин мусобақаларини таклиф этади. Оддий купонлар ўрнига, Лукра мижозлари совринли онлайн турнирлар ёки мижозлар ўртасидаги дўстона гаровларни ташкил этишади. Унинг мижозлари қаторида Фиве Ирон Гольф, Даве & Бустеръс ва Чесс Кинг каби брендлар бор.
Роббинс ушбу муваффақиятнинг иккита асосий сирини очиқлади. Биринчидан, ҳар доим ва ҳамма жойда одамлар билан дўстона муносабатда бўлиш лозим, чунки оддий суҳбат келажакдаги йирик инвесторга айланиши мумкин. Роббинс ўз инвесторини Нью-Йоркдаги барларнинг бирида дартс ўйнаб юрганида учратганини эслайди.
Иккинчи сир эса, ҳатто компания соф сунъий интеллект маҳсулоти бўлмаса ҳам, тақдимотни (питч) AI имкониятларидан бошлашдир. Роббинснинг таъкидлашича, замонавий бозорда инвесторлар эътиборини тортиш учун технологиянинг ушбу қисмига урғу бериш стратегик аҳамиятга эга.













