Ҳужумчи Элдор Шомуродов Россия чемпионатининг қайси клубида тўп суриши ойдинлашди

Ҳужумчи Элдор Шомуродов Россия чемпионатининг қайси клубида тўп суриши ойдинлашди
Ўзбекистон терма жамоаси ва “Бунёдкор” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Россияда давом эттириши аниқ бўлди. Бу ҳақда CA хабар бермоқда.

Футболчи Россия премьер-лигасининг \"Ростов\" клубига кўчиб ўтди. Шомуродовнинг янги жамоа сафига ёзда ёки қишда ўтиши клубларнинг ўзаро музокарасидан сўнг маълум бўлади.

Аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзосига Россиянинг бир қатор клублари қизиқаётгани ва \"Краснодар\" клубига ўтаётгани маълум қилинган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.