Зиданни калла қўйишга мажбур қилган футболчи у билан ярашмоқчи

“Интер”нинг собиқ футболчиси Марко Матерацци Чемпионлар лигаси финалида Зиданга мухлислик қилганини ва у билан ярашмоқчи эканлигини айтди.
“Мен Кардиффда “Реал”га мухлислик қилдим, — деди Матерацци. — Менга Зиданнинг характери ёқади ва мен унга қарши ҳеч нарса қилмаганман, ҳеч нарса ўйламаганман. Мен у билан ярашмоқчиман ва Зиданни яна бир бор табриклайман. Биз энди анча ақли кирган одамлармиз, мен Зидан билан ярашишни истайман. Ўша воқеадан кейин гаплашганимиз йўқ. Менда у билан учрашиш имкони бўлмаяпти. Агар учрашиб қолганимизда, барча дилхираликларга чек қўйишга тайёрман. Агар у истаса, узр сўрашим ҳам мумкин”.
Манба: stadion.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!“Мен Кардиффда “Реал”га мухлислик қилдим, — деди Матерацци. — Менга Зиданнинг характери ёқади ва мен унга қарши ҳеч нарса қилмаганман, ҳеч нарса ўйламаганман. Мен у билан ярашмоқчиман ва Зиданни яна бир бор табриклайман. Биз энди анча ақли кирган одамлармиз, мен Зидан билан ярашишни истайман. Ўша воқеадан кейин гаплашганимиз йўқ. Менда у билан учрашиш имкони бўлмаяпти. Агар учрашиб қолганимизда, барча дилхираликларга чек қўйишга тайёрман. Агар у истаса, узр сўрашим ҳам мумкин”.
Манба: stadion.uz
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













