Жаҳон чемпионати кубоги 6 февраль куни Ўзбекистонга ташриф буюради

Жаҳон чемпионати кубоги 6 февраль куни Ўзбекистонга ташриф буюради
Шу йили футбол тарихида илк бор FIFA World Cup™ ташкилий қўмитаси томонидан \"Trophy Tour by Coca-Cola\" акцияси доирасида ягона ва такрорланмас FIFA кубоги Ўзбекистонга олиб келинади.

\"Trophy Tour\" доирасида юртимизда матбуот-анжумани ўтказилади ва ундан кейин Жаҳон кубоги кенг жамоатчиликка намойиш этилади.

\"Trophy Tour by Coca-Cola\" тадбири ҳар 4 йилда бир марта Жаҳон чемпионатлари бошланишидан олдин ўтказилади. Футбол бўйича Жаҳон чемпионати саёҳати эса Марказий Осиё мамлакатларида тарихда илк бора бўлиб ўтади.

Бу тарихий воқеа шу йилнинг 6 февраль куни Тошкент шаҳрида бўлади.

Ҳурматли футбол ишқибозлари!

Сизда \"Coca-Cola\"нинг Facebook ва Instgram ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида ўтказиладиган онлайн-танловда 50та чиптадан бирини ютиб олиш имконияти бор!

Батафсил маълумотларни ташкилотчиларнинг қуйидаги ҳаволалар орқали билиб олишингиз мумкин.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.