Бугун Тошкентда бокс титанлари ўзаро тўқнаш келади: Uzbek Tigers — Cuba Domadores

Бугун — 27 февраль куни Тошкентдаги «Universal» спорт мажмуасида бокс дунёсида тобора оммавийлашиб бораётган WSB мусобақасининг навбатдаги тўқнашуви бўлиб ўтади, деб ёзмоқда Дарё нашри.
Ўзбекистон бокс федерациясига қарашли Uzbek Tigers жамоаси WSB турнирининг доимий фаворитларидан бири бўлган Cuba Domadores клубига қарши рингга чиқади. Томонларнинг Кубада ўтган биринчи тўқнашувида мезбонлар ҳар 5 та жангни ўз фойдасига ҳал қилишга муваффақ бўлганди.
C2 аъзоларининг мағлубияти учун бугун С1 вакиллари ўч олишга уриниб кўради. Унинг сафида Ҳасанбой Дўстматов, Шаҳобиддин Зоиров, Иқбол Холдоров, Исроил Мадримов, Санжар Турсунов каби боксчилар бор.
Uzbek Tigers — Cuba Domadores

Жанглар Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Ўзбекистон бокс федерациясига қарашли Uzbek Tigers жамоаси WSB турнирининг доимий фаворитларидан бири бўлган Cuba Domadores клубига қарши рингга чиқади. Томонларнинг Кубада ўтган биринчи тўқнашувида мезбонлар ҳар 5 та жангни ўз фойдасига ҳал қилишга муваффақ бўлганди.
C2 аъзоларининг мағлубияти учун бугун С1 вакиллари ўч олишга уриниб кўради. Унинг сафида Ҳасанбой Дўстматов, Шаҳобиддин Зоиров, Иқбол Холдоров, Исроил Мадримов, Санжар Турсунов каби боксчилар бор.
Uzbek Tigers — Cuba Domadores
- -49 кг: Ҳасанбой Дўстматов — Хоанис Аргилагос
- -56 кг: Шаҳобиддин Зоиров — Робейси Рамирес
- -64 кг: Иқбол Холдоров — Энди Круз
- -75 кг: Исроил Мадримов — Арлен Лопес
- -91 кг: Санжар Турсунов — Эрисланди Савон

Жанглар Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













