Расман: ЕЧЛни кетма-кет 3 марта ютган Зинедин Зидан «Реал»дан кетишини эълон қилди

Фото: Twitter / @realmadrid
Франциялик мутахассис Зинедин Зидан Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийлигидан кетишини маълум қилди. Бу ҳақда Marca\'га таяниб Дарё нашри хабар берди.
Айни дамда Мадрид клуби бу борада махсус пресс-конференция ўтказмоқда. Конференция Тошкент вақти билан 16:00 да бошланган.
45 ёшли Зидан «Қироллик клуби»ни 2015/16 йилги мавсумда қабул қилиб олган эди. Жамоа унинг қўл остида Испания чемпионати, мамлакат Суперкубоги, 2 марта Европа Суперкубоги, 2 марта Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишга эришган эди.
Зинедин ишлаган 3 йилда «Реал» умумий ҳисобда 9 та совринга эга чиқди. Бу Зидандан аввалги 6 мураббийнинг 8 йил ичида қўлга киритилган совринлари билан тенг.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Франциялик мутахассис Зинедин Зидан Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийлигидан кетишини маълум қилди. Бу ҳақда Marca\'га таяниб Дарё нашри хабар берди.
Айни дамда Мадрид клуби бу борада махсус пресс-конференция ўтказмоқда. Конференция Тошкент вақти билан 16:00 да бошланган.
45 ёшли Зидан «Қироллик клуби»ни 2015/16 йилги мавсумда қабул қилиб олган эди. Жамоа унинг қўл остида Испания чемпионати, мамлакат Суперкубоги, 2 марта Европа Суперкубоги, 2 марта Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишга эришган эди.
Зинедин ишлаган 3 йилда «Реал» умумий ҳисобда 9 та совринга эга чиқди. Бу Зидандан аввалги 6 мураббийнинг 8 йил ичида қўлга киритилган совринлари билан тенг.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













