Марадона Мессига “Эчки билан суратга тушиш ўрнига, олдин бирор ютуқни қўлга кирит”

Марадона Мессига “Эчки билан суратга тушиш ўрнига, олдин бирор ютуқни қўлга кирит”
Олдин хабар берганимиздек, жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи иккинчи тур доирасида Аргентина терма жамоаси Хорватия терма жамоасига 0:3 ҳисобида ютқазиб, плей-оффга чиқиш масалани мураккаблаштириб қўйди.

Аргентина футболининг тирик афсонаси Диего Марадона мамлакати бош жамоасининг ушбу мағлубиятидан қаттиқ ранжиган кўринади кескин фикрларни билдирди.

“Лодрич (Лука Модрич — Хорватия терма жамоаси сардори) жуда зўр ўйнади. Қани эди Аргентина таркибида шундай футболчилар бўлса. Бизнинг етакчиларимиз — ношудлар. Мессида етакчилик қобилияти йўқ, у эчки билан сурат тушибди — олдин бирор ютуқни қўлга кирит”, — деб ёзган Марадона твиттердаги саҳифасида.

Диего Марадона Аргентина — Хорватия баҳсини бевосита стадиондан кузатиб борган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.