Азиз Турғунбоев ва Икром Алибоев Осиё ўйинларида ёши катта футболчи сифатида қатнашади

Азиз Турғунбоев ва Икром Алибоев Осиё ўйинларида ёши катта футболчи сифатида қатнашади
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров август ойида Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этадиган таркибни аниқлашда давом этмоқда.

Ушбу мусобақада 3 нафар 23 ёшдан катта бўлган футболчилар қатнашиши мумкин. Равшан Ҳайдаров айнан шундай футболчилар сифатида \"Навбаҳор\" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Азиз Турғунбоев ва \"Локомотив\" таянч ярим ҳимоячиси Икром Алибоевларни таркибга жалб этишга қарор қилган.

Яна бир футболчи борасида эса ҳозирча қарор қабул қилинмаган. Катта эҳтимол билан \"Пахтакор\" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов Осиё ўйинларига таклиф этилиши мумкин.
Манба: uff.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.