Расман! Санжар Турсунов фаолиятини Жанубий Кореяда давом эттиради (фото)

Расман! Санжар Турсунов фаолиятини Жанубий Кореяда давом эттиради (фото)
32 ёшли футболчимиз Жанубий Кореяда нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи - K Лига-2 иштирокчиси \"Тэджон Ситизен\" клуби билан шартнома имзолади.

Турсунов янги жамоаси сафида 9-рақамда тўп тепади. Қайд этиш жоиз, мазкур клуб сафида яна бир ҳамюртимиз Шохрух Гадоев ҳам тўп суради.
Расман! Санжар Турсунов фаолиятини Жанубий Кореяда давом эттиради (фото)
Маълумот учун, Санжар Турсунов фаолияти давомида Россия (\"Иртиш\", \"Волга\", \"Алания\", \"Оренбург\"), Ўзбекистон (\"Локомотив\"), Украина (\"Ворскла\") ва Қатар (\"Умм Салал\", \"Ал-Ҳарайтият\") каби мамлакатлар клублари шарафини ҳимоя қилган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 49 беллашувда майдонга тушиб, 5 та гол киритишга эришган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.