3:1! Теннисчиларимиз британиялик рақибларига имкониятни бой беришди

3:1! Теннисчиларимиз британиялик рақибларига имкониятни бой беришди
Шотландиянинг Глазго шаҳрида ўтаётган «Дэвис кубоги»нинг плей-офф босқичида Ўзбекистон ва Буюк Британия терма жамоалари ўзаро куч синашмоқда.

Ҳозиргина Кэмэорон Норри ҳамда Санжар Файзиев иштирокидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Мазкур қарама-қаршиликда ATP рейтингида 70-ўринда бораётган Норри теннисчимиздан 6/2, 6/2 ва 6/0 ҳисобида устун келиб, умумий ҳисобдаги устунликни иккитага етказди.

Шу тариқа Петер Лебед бошлиқ Ўзбекистон теннис терма жамоаси Буюк Британия термасига 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.