Таэквондочиларимиз Жаҳон Кубогида 45 медаль билан 2-ўринни эгаллашди

Таэквондочиларимиз Жаҳон Кубогида 45 медаль билан 2-ўринни эгаллашди
Жорий йилнинг 29 ноябрь 3 декабрь кунлари Белоруссия пойтахти Минск шаҳрида таэквондо ITF​ спорт тури бўйича ёшлар, кадетлар ва катталар ўртасида Жаҳон Кубогида мусобақалари бўлиб ўтди.

Дунёнинг 18 давлатдан 1975 нафар спортчи иштирок этган ушбу мусобақада юртимиз шарафини Ўзбекистон Таэквондо ITF​ Ассоциация раҳбари Лазиз Ҳасанов бошчилигида 53 нафар спортчимиз ҳимоя қилишди. Ўзбекистонлик спортчилар мусобақада 18 та олтин, 9 та кумуш ва 18 та бронза медални кўлга киритиб умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллашди.

Спортчиларимиз бугун юртимизга қайтиб келадилар. Терма жамоамиз соат 20:00да, Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинадилар.

Маълумот учун, 8-9 декабр кунлари пойтахтимизда таэквондо ITF​ спорт тури бўйича Ўзбекистон Кубоги мусобақалари бўлиб ўтади, тадбирда Халқаро Таэквондо ITF​ президенти, IMGS Бутун жаҳон якка кураш ва жанг санъати президенти иштирок этиши кутилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.