Финляндия ёшлар терма жамоаси хоккей бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Финляндия ёшлар терма жамоаси хоккей бўйича жаҳон чемпиони бўлди
Финляндия ёшлар терма жамоаси Канадада ўтган жаҳон чемпионати финалида АҚШ термасини мағлуб этиб, жаҳон чемпионига айланди.

Ванкуверда ўтган учрашув финлар фойдасига 3:2 (0:0, 1:0, 2:2) ҳисобида якунланди. Шайбаларни финлар таркибида Ессе Юлонен (32-дақ.), Отто Латвала (47-дақ.) ва Каапо Какко (59-дақ.), америкаликлар сафида Александр Хмелевский (48-дақ.) ва Жош Норрис (49-дақ.) киритдилар.

Бронза медалларни швейцарияликларни 5:2 ҳисобида ютган Россия терма жамоаси қўлга киритди. Финляндия жаҳон чемпиони номига 5-марта сазовор бўлмоқда. Бунгача терма жамоа ушбу унвонни 1987, 1998, 2014, 2016 йилларда қўлга киритган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.