Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан австралиялик мураббий жазоланди

Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан австралиялик мураббий жазоланди
Австралия терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи Йоханc Сегерс Осиё кубоги-2019 3-тури доирасида Сурияга қарши ўйинда қилган хатти-ҳаракати учун ОФК томонидан жазоланди.
Аниқроғи голландиялик мутахассис Сурия терма жамоаси заҳира ўриндиғи томон ҳақоратли сўзлар айтгани учун ҳакам томонидан четлатилган эди.

У Ўзбекистонга қарши 1/8 финал доирасида кечадиган ўйинда заҳира ўриндиғидан жой олмайди. Бундан ташқари эса Cегерс 10,000 АҚШ доллари миқдорида жарима ҳам тўлашига тўғри келади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.