Шаҳрам Ғиёсов мексикалик рақибини нокаутга учратди (фото)

Шаҳрам Ғиёсов мексикалик рақибини нокаутга учратди (фото)
Олимпия ўйинлари совриндори, ҳаваскор боксда жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда навбатдаги ғалабасига эришди.
Мексиканинг Тихуана шаҳрида бўлиб ўтган бокс оқшомида ўзбекистонлик боксчи мексикалик Эдгар Пуэртага қарши рингга кўтарилиб, муддатидан аввал ғалабага эришди.

8 раунд учун мўлжалланган жангнинг бешинчи раундда Шаҳрам Ғиёсовнинг кетма-кет зарбаларидан сўнг рақиб мувозанатни йўқотди. Шу сабабли ҳакамлар баҳсни тўхтатишди ва Шаҳрам жангни муддатидан олдин ўз фойдасига ҳал қилди.
Шаҳрам Ғиёсов мексикалик рақибини нокаутга учратди (фото)
Мазкур баҳс орқали Ғиёсов фаолиятидаги еттинчи жангида еттинчи ғалабани расмийлаштирди. У жангларининг 6тасида рақибларини нокаутга учратган. Мексикалик Эдгар Пуэртонинг ўтказган жанглари сони эса 38 тага етди. Уларнинг 25 тасида ғалаба қозонган (19 та нокаут). 12 марта мағлубиятга учраган (6 та нокаут) ва 1 та дурангга эришган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.