Годин, Хименес ва Бентанкур Уругвай машғулотларига қўшилди (фото)

Годин, Хименес ва Бентанкур Уругвай машғулотларига қўшилди (фото)
Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг 21-25 март кунлари Хитойда ўтказиладиган \"China Cup-2019\" мусобақасида иштирок этиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Термамизнинг дастлабки рақиби - Уругвай терма жамоаси маҳаллий чемпионатда ўйновчи футболчилар билан Хитойга етиб боришган эди. Бугундан эса Европа қитъасида тўп сурадиган кўплаб футболчилар терма жамоа лагерига келиб қўшилмоқда.
Годин, Хименес ва Бентанкур Уругвай машғулотларига қўшилди (фото)
Жумладан бугун Диего Годин, Хосе Мария Хименес, Жонатан Родригес, Жоржиан Де Арраскаэта, Макси Гомес, Федерико Вальверде, Кристиан Стуани, Марсело Сараччи, Матиас Суарес, Диего Лаксальт, Гастон Перейра, Себастьян Коутс, Родриго Бентанкур, Матиас Весино ва Мартин Касереслар Хитойга етиб боришди.
Годин, Хименес ва Бентанкур Уругвай машғулотларига қўшилди (фото)
Эртага эса Мартин Кампанья, Нахитан Нандес ва Жованни Гонсалесларнинг келиши билан жамоа 22 киши бўлади ва Ўзбекистонга қарши ўйин учун тўлиқ таркибда умумий гуруҳ машғулотлари бошланади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.