Шомуродов Россия премьер-лигаси тўпурарлар пойгасида 1-ўринга чиқиб олди

Шомуродов Россия премьер-лигаси тўпурарлар пойгасида 1-ўринга чиқиб олди
Хабарингиз бор айни дамда Россия премьер-лигасининг 5-туридан ўрин олган “Ростов” ҳамда “Крилья Советов” жамоалари баҳси бўлиб ўтмоқда.

Учрашувни доимгидек асосий таркибда бошлаган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 33-дақиқага келиб рақиб дарвозасини ишғол этди ва ростовликларни олдинга олиб чиқди.

Эътиборлиси, ушбу гол 24 ёшли ўзбекистонлик футболчи учун жорий мавсум РПЛдаги 4-гол бўлди ва у тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилаётган Артём Дзюба (“Зенит”) ва Александр Соболевларга (“Крилья Советов”) етиб олди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.