"Пахтакор" - "Сурхон". Бу жамоалар 15 йилдан сўнг яна Тошкентда тўқнаш келишади

Кубокни энг кўп қўлга киритган жамоа ҳисобланган \"Пахтакор\" ушбу мусобақада 12-соврини учун юришни чорак финалда давом эттиради. \"Сурхон\" билан тошкентликлар 2003 йил кубок баҳсларида тўқнаш келган. Ўшанда Термизда 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган \"Шерлар\" Тошкентда ушбу рақибни 7:1 ҳисобида тор-мор этишганди. Ўша мавсумда \"Пахтакор\" кубокка эга чиққан.
Аввалги босқичда Шота Арвеладзе \"Яшнобод\"дан 5:0 ҳисобида устун келди. Термизликлар эса ўз майдонида \"Локомотив\"ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Тошкентда \"Сурхон\"га қарши охирги ўйин 2004 йил чемпионат доирасида бўлиб ўтган. Ўшанда \"Пахтакор\" 8:0 ҳисобида ғалаба қозонган. 15 йилдан кейин жамоалар яна пойтахтда тўқнаш келишади.
\"Пахтакор\" ва \"Сурхон\" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги чорак финал ўйини \"Пахтакор\" стадионида 22 август, пайшанба куни соат 19:00да бошланади.
\"ПАХТАКОР\" - \"СУРХОН\"
Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров, Ҳусан Музаффаров.
Назоратчи: Олег Дачев.
Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов.
Манба: Sports.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Аввалги босқичда Шота Арвеладзе \"Яшнобод\"дан 5:0 ҳисобида устун келди. Термизликлар эса ўз майдонида \"Локомотив\"ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Тошкентда \"Сурхон\"га қарши охирги ўйин 2004 йил чемпионат доирасида бўлиб ўтган. Ўшанда \"Пахтакор\" 8:0 ҳисобида ғалаба қозонган. 15 йилдан кейин жамоалар яна пойтахтда тўқнаш келишади.
\"Пахтакор\" ва \"Сурхон\" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги чорак финал ўйини \"Пахтакор\" стадионида 22 август, пайшанба куни соат 19:00да бошланади.
\"ПАХТАКОР\" - \"СУРХОН\"
Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров, Ҳусан Музаффаров.
Назоратчи: Олег Дачев.
Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов.
Манба: Sports.uz
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













