Равшанбек Умурзоқов рейтинги юқори боксчини мағлуб этди (фото, видео)

Равшанбек Умурзоқов рейтинги юқори боксчини мағлуб этди (фото, видео)
Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бугун катта профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди.
Кечанинг асосий жангида ҳамюртимиз Равшанбек Умурзоқов (9-0, 7КО) филиппинлик Ролдан Алдеага (14-7-1, 8КО) қарши рингга кўтарилди. 10 раунд давом этган баҳс давомида ҳамюртимиз тўлақонли устунликка эришди ва ҳакамлар бир овоздан унинг ғалабасини қайд этишди - 98:91, 97:92, 98:91.
Равшанбек Умурзоқов рейтинги юқори боксчини мағлуб этди (фото, видео)
Шу тариқа, \"Мистер печень\" ва \"Шаҳзода\" каби лақабларга эга бўлган Умурзоқов WBA Asia камарини ҳимоя қилиб, ғалабали сериясини давом эттирди.
Равшанбек Умурзоқов рейтинги юқори боксчини мағлуб этди (фото, видео)
Маълумот учун, Равшан Умурзоқов дунё рейтингида 97, унинг бугунги рақиби эса 27-поғонани банд этиб турибди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.