U-23 ОЧ. Баҳрайн сўнгги дақиқаларда Ироқ устидан қозонаётган ғалабасини бой берди

U-23 ОЧ. Баҳрайн сўнгги дақиқаларда Ироқ устидан қозонаётган ғалабасини бой берди
Илк турда мусобақа мезбони Таиландга 0:5 ҳисобида мағлуб бўлган Баҳрайн биринчи турда Австралия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган Ироқа билан тўқнаш келди.

Учашувда Баҳрайн сўнгги дақиқаларга қадар 2:1 ҳисобида олдинда эди. Аммо ҳакам томонидан қўшиб берилган иккинчи дақиқада ироқлик Муҳаммад Нассиф гол уриб жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди - 2:2.

Ушбу баҳсдан сўнг Ироқ ҳисобидаги очколар 2тага етди, ушбу мусобақада илк бор иштирок этаётган Баҳрайн эса U-23 Осиё чемпоинатларидаги дастлабки очкосини қўлга киритди.

БАҲРАЙН - ИРОҚ 2:2
Голлар:
Ҳошим Сайид Иса 44, Муҳаммад Марҳун 86 - Амир Ал Аммари 65, Муҳаммад Нассиф 90+2.

Тошкент вақти билан соат 18:15да бошланадиган Австралия - Таиланд учрашувида агар мусобақа мезбони ғолиб бўлса муддатдан аввал чорак финалга йўл олишади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.