Коронавирус туфайли футбол бўйича Евро-2020 мусобақаси қолдирилиши мумкин

Коронавирус туфайли футбол бўйича Евро-2020 мусобақаси қолдирилиши мумкин
Европада коронавирус тарқалиши жадаллашадиган бўлса, УЕФА ўз тасарруфидаги барча мусобақаларни қолдириши мумкин.
Шундай мусобақалар сирасига футбол бўйича ўтказиладиган Евро-2020 мусобақаси ҳам киради. Айни вақтда Италияда коронавирусга чалинганлар сони 200 кишидан ошиб кетди. Касалликни юқтирганлардан 7 нафари вафот этган.

«Биз воқеалар жараёнини кузатиб бормоқдамиз. Футбол бундай вақтда вазиятга мослашиши лозим. Биз мусобақаларни бекор қилмасликка ҳаракат қиламиз. Аммо вазият жиддийлашадиган бўлса, танлаш имкони қолмайди», — дейди УЕФА вице-президенти Мишел Ува.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилги Европа чемпионати қитъанинг 12 мамлакатида ўтказилиши лозим эди. Мусобақанинг очилиш баҳси эса Римда ўтиши режалаштирилган.

Бироз вақт муқаддам А серия доирасидаги «Ювентус» — «Интер» ўйини қолдирилгани хабар қилинган эди. Эътиборли томони, «Ювентус» раҳбарияти қолдирилган ўйин чипталари пулини мухлисларга қайтармасликка қарор қилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.