Андрей Сидоров энг яхши футболчи деб топилди (фото)

Кеча Тожикистон чемпионатида 1-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Нодирбек Ибрагимов фаолият олиб борадиган \"ЦСКА-Помир\" жамоаси ўз майдонида Маъмур Икромов, Санжар Рихсибоев ва Андрей Сидоров тўп тепадиган \"Хўжанд\"ни қабул қилди.
Қизиқарли ва голларга бой тарзда кечган беллашувда меҳмонлар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. Эътиборлиси, \"Хўжанд\" жамоасининг илк голига айнан юртдошимиз Андрей Сидоров муаллифлик қилди. Бундан ташқари Сидоров яна бир голга ҳам ассистентлик қилди.
Шу тариқа, иқтидорли футболчи \"ЦСКА-Помир\" - \"Хўжанд\" (1:3) баҳсининг энг яхши футболчиси деб топилди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Қизиқарли ва голларга бой тарзда кечган беллашувда меҳмонлар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. Эътиборлиси, \"Хўжанд\" жамоасининг илк голига айнан юртдошимиз Андрей Сидоров муаллифлик қилди. Бундан ташқари Сидоров яна бир голга ҳам ассистентлик қилди.
Шу тариқа, иқтидорли футболчи \"ЦСКА-Помир\" - \"Хўжанд\" (1:3) баҳсининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













