Улуғбек Бақоев: "ОЧЛга йўлланма олишга ҳаракат қиламиз"

Улуғбек Бақоев: "ОЧЛга йўлланма олишга ҳаракат қиламиз"
Coca Cola Суперлигаси 5-туридан ўрин олган \"Локомотив\" - \"Сўғдиёна\" (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.
\"Локомотив\" жамоасини яхши биламиз, таркиби жуда кучли, амалдаги мамлакат вице-чемпиони, қийин ўйин бўлишини олдиндан билардик. Уларга кейинги ўйинларда омад тилайман\", - деб гап бошлади Улуғбек Бақоев.

- Қайси ўйин қийинроқ бўлди? \"Пахтакор\" биланми ёки бугун \"Локомотив\"га қарши?
- Биз барча рақибларни ҳурмат қиламиз. Унинг статусига қарамаймиз. Ҳар бир ўйинга тайёрланиб майдонга тушамиз. Натижа эса ўйинга қараб бўлади.

- \"Сўғдиёна\" дастлаб \"Пахтакор\"ни, кейин \"Локомотив\"ни мағлуб этди. Бунга қандай эришилди?
- Бу футбол, агар ҳар бир футболчи 100 фоиз кучи билан ўйнаса. Фамилия ёки классдан қатъий назар ҳаракат қилса натижа бўлади.

- Бугун сенсация бўлди деб ҳисоблайсизми?
- Бугун ҳаракат қилдик. Агар сенсация десангиз майли сенсация бўлақолсин. Бу ҳақдй ўйлаганим йўқ.

- \"Сўғдиёна\" бу мавсум қайси ўринларга кураша олади?
- Биласизми, ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушамиз ва мавсум якунида мусобақа жадвалига қараймиз.

- Саволни бошқачароқ берамиз: Жамоа олдига қандай вазифа қўйилган?
- Вазифа ҳар бир ўйинда ғалаба учун ўйнаш.

- Ўтган йил ОЧЛга чиқиш учун озгина етмай қолганди. Бу йил шунга умид қилса бўладими?
- Биз ҳаракат қиламиз. Ҳозир барча жамоалар тенг кучли ва кутилмаган натижалар ҳали кўп бўлади.

Манба: championat.asia
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.