Ўзбек жангчиси Россиянинг энг нуфузли промоушени билан шартнома имзолади

Ўзбек жангчиси Россиянинг энг нуфузли промоушени билан шартнома имзолади
Ўзбекистонлик ММА жангчиси Аҳлиддин Мирзадавлатов Россиянинг энг нуфузли промоушени билан шартнома имзолади. Янада аниқроқ қилиб айтганда, Чеченистоннинг ACA (Absolute Championship Akhmat) промоушенининг мижозига айланди. Ҳамюртимизнинг ACAдаги дебюти 8 август куни бўлиб ўтади.

Мирзадавлатов сўнгги жангини Тошкентда ташкил этилган “GFC 20” турнирида озарбайжонлик Жафар Исмиевга қарши ўтказиб, биринчи раундда ғалабага эришган эди. Умуман олганда, яримўрта вазн тоифасида (77,11 кг) октагонга кўтариладиган Аҳлиддин фаолияти мобайнида 9 та жанг ўтказиб, уларнинг 8 тасида зафар қучган ва бир бора ундан омад юз ўгирганди.
Ўзбек жангчиси Россиянинг энг нуфузли промоушени билан шартнома имзолади

Манба: sports.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.