Ҳабиб Нурмагомедов Европа Чемпионлар Лигаси финалида қайси жамоалар ўйнаши борасида тахмин билдирди

Ҳабиб Нурмагомедов Европа Чемпионлар Лигаси финалида қайси жамоалар ўйнаши борасида тахмин билдирди
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Европа Чемпионлар Лигасининг 2019/20 йилги мавсуми финалида қайси жамоалар тўқнаш келиши борасида тахмин билдирди.
Жуда қийин, ким қандай формада экани тушунарсиз. ПСЖ тўрт-беш ой ўйнамади, «Аталанта» ҳисобда олдинда эди, бироқ кейинги босқичга ПСЖ чиқди.

14 август куни «Барселона» — «Бавария» учрашуви бўлади, бунда ҳам қайси жамоа ғолиб бўлиши номаълум.

Ўйлашимча, финалда ПСЖ ва «Манчестер Сити» жамоалари ўзаро тўқнаш келади.

Ҳабиб Нурмагомедов, UFC чемпиони

ПСЖ ярим финалда «Лейпциг» билан тўқнаш келади. «Манчестер Сити» жамоаси «Лион» тўсиғидан ўта олса «Барселона» — «Бавария» учрашуви ғолиби билан ўйнайди.

Манба: Daryo
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.