“Ростов” собиқ устози: “Шомуродовга Европадаги фаолиятини бошлаши учун Италия жуда мос келади”

“Ростов” собиқ устози: “Шомуродовга Европадаги фаолиятини бошлаши учун Италия жуда мос келади”
Россиялик мутахассис Дмитрий Кириченко “Ростов” форварди Элдор Шомуродовнинг “Женоа”га ўтиши ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди.
- Бу олдинга қадам, эртами-кеч у буни қилиши керак эди, дея сўз бошлади Кириченко. – Бу “Ростов”нинг Европа Лигасидан чиқиб кетиши билан боғлиқ ё йўқлигини билмайман. Бироқ, эҳтимол бу ҳам таъсир ўтказгандир. Италия – Шомуродов учун ажойиб танлов. Англияда эса қийинроқ бўларди. Элдор – меҳнаткаш, тезкор, позицияни яхши танлайди, омадсиз серияга қарамасдан гол уришни ҳам уддалайди. У ёш ва Европадаги фаолиятини бошлаши учун Италия жуда мос келади.

Ўйлашимча, “Ростов” кўп нарса йўқотмайди. Полоз, Ионов ва улар каби бош билан ёмон ўйнайдиган ҳужумчилар бор. Шомуродовга яхшигина сумма тўлашмоқчи – 8-9 млн евро. “Ростов”нинг еврокубокларда иштирок этмаётганини ҳисобга олсак, нега бундай бўлмаслиги керак?, дея сўзларини якунлаган донликлар собиқ мураббийи.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.