Бугун Шомуродовнинг жамоаси А Серияда асосий рақобатчиларидан бирига қарши баҳс олиб боради

Бугун Шомуродовнинг жамоаси А Серияда асосий рақобатчиларидан бирига қарши баҳс олиб боради
Бугун Италия А Сериясида 27-тур учрашувлари давом эттирилади. Жумладан, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сурадиган “Женоа” ўз майдонида “Удинезе”ни қабул қилади.

“Женоа” – “Удинезе” жамоалари баҳси Тошкент вақти билан соат 00:45 да бошланади. Ушбу ўйинни Футбол ТВ телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Маълумот учун, “Женоа” ҳозирча 27 очко жамғарган ҳолда А Серия мусобақа жадвалида 13-ўринда бормоқда. Генуяликларнинг бугунги рақиби “Удинезе” эса 11-ўринни эгаллаб турибди ва улар ҳисобида 31 очко мавжуд. Шундан кўриниб турибдики, агар “Женоа” ушбу беллашувда ғалаба қозонса, “Удинезе” билан фарқни 1 очкога етказади ва турнир жадвалида юқорига кўтарилиш учун янада яхши имконият ҳосил қилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.